Ўзбекистон | 16:26 / 07.03.2018
8805
1 дақиқада ўқилади

Азиз Юсупов АКТни ривожлантириш жамғармасига янги директор этиб тайинланди

Фото: Mitc.uz

Азиз Шуҳратович Юсупов Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бунга қадар ушбу лавозимда Бахтиёр Ибрагимович Тоҳиров фаолият юритиб келаётган эди.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг асосий вазифа ва йўналишлари жамғармада шаклланган маблағлар ҳисобига давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг идоралараро интеграциялаштирилган ахборот тизимларини жорий этиш, халқаро стандартларга мувофиқ алоқа, телевидение ва радиоэшиттириш соҳаси ҳамда телекоммуникация тармоқлари ва тизимларини ривожлантириш, модернизация қилиш ва бошқа лойиҳаларни молиялаштириш ҳисобланади.

 

Мавзуга оид