Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд бошланади
Бугун, 7 март куни соат 14.30да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насреддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлиси бошланади. Бу ҳақда Олий суд расмий вакили Азиз Обидов KUN.UZ‘га маълум қилган.
Ушбу шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбламоқда.
Мазкур жиноий иш Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Зафар Нурматов раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари С. Турапова, М. Тўйчиева ва Н. Қосимовадан иборат суд таркибида кўриб чиқилади.
Бобомурод Абдуллаев 2017 йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинганди.
Ушбу иш юзасидан суд аввалига 5 мартга белгиланганди, аммо суд куни номаълум сабабга кўра кўчирилди.
Мавзуга оид
15:14 / 25.10.2020
«Бу сиёсий пора эмас» – Бобомурод Абдуллаев ўзига уй берилишида ҳеч қандай шарт қўйилмаганини айтди
18:27 / 23.10.2020
Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти топширилди
00:01 / 23.08.2020
Бобомурод Абдуллаев онасининг илтимосини инобатга олгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
10:55 / 22.08.2020