Жаҳон | 01:05 / 07.03.2018
6500
1 дақиқада ўқилади

Грециялик таксичилар Uber’га қарши норозилик билдиришди

Грециялик таксичилар АҚШнинг Uber такси хизматига қарши намойишга чиқишди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди

Маълум қилинишича, маҳаллий ҳайдовчилар Uber фаолиятини мамлакатга “бостириб кириш” деб аташган ва маҳаллий ҳукуматни Uber ва маҳаллий Beat такси хизматини қўллаб-қувватлашда айблашган. 

Фото: Reuters

Uber 2014 йилдан бери бир нечта давлат ҳукуматлари билан можаролашиб келмоқда. Маҳаллий таксичилар норозилиги ва қонунчилик талаблари сабабли Uber Таиланд, Бразилия, Вьетнам ва Испанияда тақиқланган.

Uber’нинг ҳукуматлар билан тортишувларига унинг ҳайдовчиларида махсус лицензиялар йўқлиги сабаб бўлади. Мисол учун, Исроилда Uber йўловчилардан кира ҳақи олмай, қонунни четлаб ўтган: ҳайдовчилар такси хизмати учун эмас, балки машина ресурслари сарфланганига пул олганлар.

Фото: instagram.com\ george_vits

 

Мавзуга оид