Жаҳон | 08:34 / 07.03.2018
4773
1 дақиқада ўқилади

Колумбия Венесуэла билан чегарасини вақтинчалик ёпишини эълон қилди 

Фото: AP

Колумбия ҳукумати мамлакатда парламент сайловлари ўтказилиши муносабати билан 8 мартдан 11 мартгача Венесуэла билан чегараси ёпилишини эълон қилди. Бу ҳақда Колумбия ички ишлар вазири Гильермо Ривера маълум қилди. 

Колумбияда парламентга сайловлар 11 март куни бўлиб ўтади. 

Икки давлат ўртасидаги чегаранинг узунлиги 2,22 минг кмни ташкил қилади.   

Айни вақтда Колумбияда 550 мингдан кўпроқ венесуэлалик бор. Февраль бошида Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос чегарада хавфсизлик чораларини кучайтириш ва ўткир ижтимоий-иқтисодий инқирозга учраган Венесуэладан келувчилар сони кескин ошганига жавобан махсус идоралараро гуруҳ ташкил этишга кўрсатма берган.

Мавзуга оид