Жаҳон | 08:58 / 07.03.2018
7056
1 дақиқада ўқилади

Трамп куёвини Мексика президенти билан учраштиради

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси ва куёви Жаред Кушнер Мехикога ташрифи давомида Мексика етакчиси Энрике Пенья Ньето билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда Expansion Мексика ТИВ хабарига асосан маълум қилмоқда.

Хабар қилинишича, Трамп Кушерни чоршанба, 7 март куни, АҚШ Давлат департаменти ва Миллий хавфсизлик кенгаши амалдорлари ҳамроҳлигида «жўнатиб юборади».

Кушнер Мексика ТИВ раҳбари Луис Видегарай билан ҳам учрашади.

«Учрашув давомида икки томонлама кун тартибдаги турли масалалар ҳолати кўриб чиқилади», - дея маълум қилишди Мексика ТИВдан.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид