Ўзбекистон | 15:45 / 09.03.2018
13665
2 дақиқада ўқилади

10 март куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 10 март куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-12, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5, Хоразм вилоятида 3-8, кундузи 10-15, Устюрт бўйлаб 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 20-25, чўл ҳудудлари бўйлаб кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 17-22, айрим жойларда 25 даражагача илиқ  бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.  Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.  Шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 1-6, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид