Мактабгача таълим тизими йўналишида Ўзбекистон-Корея бизнес-форуми бўлиб ўтди
2018 йилнинг 7-8 март кунлари Тошкентда Ўзбекистон-Корея бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбир мамлакатимизга Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси фахрий консули, Evergeen Motor Group раиси Ким Чанг Кён бошчилигидаги Корея Республикаси ишбилармон доиралари делегацияси ташрифи доирасида ташкил этилди.
Ушбу ташриф доирасида 8 март куни Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин Сиджон университети вице раиси ва Бош директори Жун Хо Парк, New Millennium Construction президенти Хэ Су Женг, ушбу компания Бош директори Чай Чун Ин, Play Time раиси ва Бош директори Кюнг Сик Чун, Evergreen Motors Group директори Юн Чеол Ким, «Фордифрэйм» компанияси Бош директори Ирис Янг, шунингдек ATTOCUBE компанияси вакили Этан Хан билан учрашди.
Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири маслаҳатчиси Юн Се Ким ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси Юн Тэк Рим ҳам иштирок этди.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Сиджон университети, New Millennium Construction ва ATTOCUBE компаниялари ўртасида ўзаро англашув меморандуми, «Фордифрэйм» компанияси билан эса ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
Мавзуга оид
15:02 / 10.11.2022
Мактабгача таълим вазирлиги ўтказадиган халқаро конференцияга 19,1 млрд сўм сарфланмоқда
17:43 / 31.03.2022
Хусусий боғчаларга ишга олинадиган тарбиячилар комиссиялардан ўтказилмайди – вазирлик Самарқандда болалар қўлига игна санчилган ҳолат ҳақида
17:07 / 30.11.2021
Мактабгача таълим вазирлиги соҳа ходимларининг маошлари қанчага ошишини маълум қилди
11:04 / 08.07.2021