Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хусусий боғчаларга ишга олинадиган тарбиячилар комиссиялардан ўтказилмайди – вазирлик Самарқандда болалар қўлига игна санчилган ҳолат ҳақида
Мактабгача таълим вазирлиги айни пайтда нодавлат боғчаларга ишга олинадиган тарбиячилар алоҳида комиссиялардан ўтказилмаслигини билдирди.
Бугун, 31 март куни Мактабгача таълим вазирлиги масъуллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда вазирлик Самарқанддаги хусусий боғчада болаларга игна санчилгани гумонланаётган ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Вазирлик матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаеванинг қайд этишича, Самарқанддаги мактабгача таълим ташкилотида тарбиячининг қилган ноўрин хатти-ҳаракатларини вазирлик ҳеч қачон оқламайди. Лекин айни пайтда хусусий сектордаги тарбиячиларни назорат қилиш тизими йўқ.
“Хусусий боғчалар лицензияни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан олишади. Лицензия бераётган жараёнда тарбияларни ишга олиш шартлари инобатга олинмайди. Хусусий боғчаларга тарбиячилар ишга олинаётганда улар Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг комиссияларидан ҳам ўтмайди. Лекин ҳозир тарбиячиларни лавозимга қўйиш жараёнини лицензия беришда инобатга олиш масаласи кўриб чиқиляпти.
Бу ерда асосий урғу Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига кўпроқ қаратилиши керак. Лекин шунда ҳам Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси раҳбари иштирокидаги ишчи гуруҳ Самарқанд шаҳридаги боғчага етиб бориб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда иш олиб боришди”, деди Мавлуда Асқархўжаева.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозир нафақат нодавлат, балки давлат боғчаларида ҳам тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Агар шунга ўхшаш ҳолатлар аниқланадиган бўлса, тарбиячилар ҳақидаги маълумотлар шафқатсизлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.
Мактабгача таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдуғулом Ҳакимовнинг қайд этишича, нодавлат боғчаларда рақобат муҳити шаклланмоқда.
“Мен 99 фоиз катта лойиҳа бўлган хусусий боғчаларни биламан. Уларнинг деярли ҳаммасида видеокузатув камералари бор. Бундан ташқари, хусусий боғчалар ёпилиб кетмаслиги учун ўзлари ҳам ҳаракат қилишади. Сабаби ота-оналар мустаҳкам базали МТТларга кўпроқ ишонади. Шунинг учун аксар нодавлат боғчаларда камералар бор, лекин ҳаммасида ҳам эмас”, деди Абдуғулом Ҳакимов.
Мавзуга оид
10:07 / 26.12.2025
Мактабгача ва мактаб таълими: 2025 йилда 59 та янги мактаб ишга туширилди
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарда даволанаётган болалар сони 38 нафарни ташкил этмоқда
15:15 / 27.09.2025