Жаҳон | 08:27 / 09.03.2018
13332
3 дақиқада ўқилади

Швецияда “жон сақлаш бункер”ларини қуриш режалаштирилаётгани айтилди 

Фото: Mikael Sjoeberg / NBC News

Ўтган ҳафта мобайнида бутун дунёда асосий мавзуга айланиб улгурган, расмий бошланиш хавфи мавжуд бўлган совуқ уруш “шамоли” Швецияда ҳам ўз оқибатларини кўрсата бошлади.

Яқин икки юз йил ичида нейтрал ва дунёдаги энг тинч давлатлардан бири ҳисобланган, НАТО ҳарбий-сиёсий блокига қўшилмаган Швеция собиқ иттифоқ ва АҚШ давлатлари ўртасидаги совуқ уруш - ядровий қуролланиш пойгаси даврида ҳам ўз позициясини фуқаро мудофаасига қаратган давлат ҳисобланади. Мамлакат мазкур давр мобайнида фуқаро гавжум жойларда 65000дан ортиқ жон сақлаш бункерини қурди. Фақат 2000 йилнинг бошларига келиб швед ҳукумати икки давлат дипломатик муносабатларида илиқликни кўрибгина мазкур операцияга маблағ сарфлашни тўхтатган эди.

Бироқ 2014 йилда Россия Федерацияси томонидан очиқдан очиқ Қримнинг аннекция қилиниши билан Вашингтон ва Москва муносабатлари анчайин совуқлашиб улгурган эди.

Дунё минбарида “биз учинчи жаҳон уруши арафасидамиз”, “икки гегемон давлат муросага келиши керак”, деб жар солинаётган бир пайтда, Россия Федерациясининг президенти Владимир Путин жаҳон ҳамжамияти қаршисида Москвани оқлашни бошлаб юборди. Унинг фикрига кўра, Кремль мазкур ядровий қурол ва мавжуд давлатлар мудофаасини яроқсизлигини исботловчи қитъалараро баллистик ракеталарини Европага кўз-кўз қилишдан мақсади, Россия агрессор давлат эмас, лекин энди Европа давлатлари уларга нисбатан исталганча санкцияларини жорий қилмасдан, улар билан ҳам ҳисоблашиши лозимлигини тушуниб олишлари керак. Стокҳолм ҳам бу масалани назардан четда қолдирмади. Хавф яна қайтганлиги ҳисобга олиниши кераклиги мутахассислар томонидан таъкидланмоқда.

Швед мутахассисларининг хабар беришича, агентликка ўтган ҳафта мобайнида бир неча минглаб фуқаро мурожаати келиб тушган. Унинг таъкидлашича, мурожаатлар агар ядро уруши бошланса, фуқароларга махсус бошпаналар мавжудми, деган саволлардан иборат бўлган. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Швеция Фуқаролик департменти агентлигининг расмий хабарига кўра, 10 миллионлик фуқароси бўлган Швеция аҳолиси учун 7 миллионлик жон сақлаш бошпанаси мавжуд. Бу шу саволни юзага келтирадики, мазкур «совуқ ҳолат» юз берса, 3 миллиондан ортиқ фуқаро нима қилади?

Фото: Mikael Sjoeberg / NBC News
Фото: Mikael Sjoeberg / NBC News

Швеция Мудофаа Комиссиясининг хабар беришича, эски бункерларни тиклаш ва янгиларини қуриш учун жуда катта маблағ зарур. Жон сақлаш бункерларини қуриш режаси яна давом эттирилиши давлат сиёсатида кўзда тутилган. Швед ҳукумати мазкур режани 2021 йилга қолдиришни кўзламоқда. Лекин инсон ҳаётига доир ижобий сиёсат Швецияда доим оқланган. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Фото: Mikael Sjoeberg / NBC News
Фото: Mikael Sjoeberg / NBC News

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид