Ўзбекистон | 19:28 / 09.03.2018
25284
1 дақиқада ўқилади

Ўтган ҳафта неча сўмлик авторақамлар сотилгани маълум

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 26 февралидан 4 мартигача бўлган давр мобайнида онлайн аукционлар орқали 119та автомобиль рақам белгилари сотилган. Бу аввалги ҳафтага нисбатан икки маротабага кўпдир. Бу ҳақда “Халқ сўзи” Республика товар-хом ашё биржасига асосан хабар берди.

Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3 млрд сўмни ташкил қилиб, аввалги ҳафта кўрсаткичига нисбатан уч баравар ортган.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 80 фоизи олий тоифадаги авторақамларга, 13,4 фоизи 2-тоифа ҳамда 6,8 фоизи 3-тоифа авторақамларга тўғри келади.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 67 фоизга етди. Кейинги ўринларни Фарғона вилояти — 10 фоиз ва Самарқанд вилояти харидорлари 7,5 фоиз улуш билан эгаллади.

Мавзуга оид