Ўзбекистон МАГАТЭ билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
“Ўзстандарт” агентлигида Халқаро атом энергетикаси агентлиги (МАГАТЭ) ташаббуси билан МАГАТЭнинг техник ҳамкорлик дастурлари бўйича менежери Кристоф Самба Хенрих ва МАГАТЭ ядровий ёқилғи цикли ва чиқиндилар технологияси бўйича эксперт Умар Салихбаев билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда агентлик ахборот хизмати.
Ушбу учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан 2018-2019 йилларга мўлжалланган техник ҳамкорлик лойиҳаси МАГАТЭ UZB6015 «Ўзбекистон Республикасида дозиметрли иккиламчи эталонли лабораторияни ташкил этиш» (Establishing the Secondary Standards Dosimetry Laboratory) доирасида қизиқиш билдирилди.
Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон миллий метрология институти дозиметрик лабораториясини рентген ва гамма нурланишли эталонлар билан жиҳозлантириш, шу билан бирга мутахассислар малакасини ошириш, ўқитиш (амалиёт ўташ) ва халқаро давлатлар етакчи метрология ташкилотларининг илмий семинарларида қатнашиш кўзда тутилган. Лойиҳани амалда қўллаш натижасида фойдали қазилмалар ишлаб чиқариш, меҳнат хавфсизлиги ва соғлиқни сақлаш соҳасида қўлланиладиган ионловчи нурланишли ўлчаш воситаларининг янги қиёслаш ва калибрлаш усуллари тадқиқ этилади.
Кристоф Самба Хенрих турли йўналишларда Халқаро атом энергетикаси агентлиги ва “Ўзстандарт” агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тайёрлигини билдирди.
Учрашув давомида барча йўналишларда фикр алмашилди ва керакли шартнома ҳамда битимларни қайта шакллантириб имзолаш бўйича қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
20:58 / 12.06.2024
Ўзбекистон атом энергиясидан фойдаланишда МАГАТЭ билан яқиндан ҳамкорлик қилади
21:49 / 11.06.2024
Россия ва Эрон ҳамкорлик шартномаси тузиш жараёнини тўхтатди
18:30 / 22.05.2024
Қирғизистон-Ўзбекистон автомобил йиғиш заводи тест режимида ишга туширилади
15:23 / 04.04.2024