Боғчага кеч қолган болаларга овқат берилмаслиги ростми?
САВОЛ: Эрталаб йўллардаги тирбандлик сабаб, болаларни МТМга соат 9.07да олиб келдим. Бироқ, боғча ходимаси, уларни қабул қилмаслиги, бу талаб ота-оналар ва МТМ ўртасида тузилган шартнома бандларида кўрсатиб ўтилгани айтилди. Ваҳоланки, шартномада бундай банд мавжуд эмаслиги аён бўлгач, боғча мудираси кеч қолган болаларга шу куни овқат берилмаслигини таъкидлаб гапирди. Шу тўғрими? Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Kun.uz мухбири Мактабгача таълим вазирлиги билан боғланди.
ЖАВОБ: Муассаса ва ота-оналар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, муассаса педагог кадрлар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишни таъминлаш, тарбияланувчи ва ота-онанинг қадр-қимматини ҳурмат қилиш, уларга кўмаклашиш, тарбияланувчини турли тазйиқлардан ҳимоя қилиш, ота-оналар ёки уларнинг қонуний вакилларидан тарбияланувчини қабул қилиб олиш ва уларга топшириш, ота-оналарни муассаса устави, кун тартиби, таълим-тарбия дастурлари, муассиснинг манзили ва телефони ҳамда таълимни бошқарув идораси билан таништириш ва шу каби мажбуриятларни олади.
Мазкур шартнома шартларига кўра ота-оналар тарбияланувчининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, муассасанинг устави билан танишиш ва бошқа ҳуқуқларга эга.
Мактабгача таълим муассасасининг Уставига ва шартномада белгиланган талабларга кўра ота-оналар болаларни белгиланган кун тартиби асосида олиб келишлари ва олиб кетишлари зарур. Республикадаги мактабгача таълим муассасаларида иш тартиби 7.00-7.30 дан бошланади. Соат 8.00 гача болалар қабули тугатилиши зарур. Чунки, болалар сонидан келиб чиқиб, таом тайёрлаш учун ошхонага талабнома киритилади. Бир кун давомида болалар истеъмоли учун таомлар тайёрлаш мақсадида соат 8.30 гача кунлик таомнома тасдиқланиши белгиланган. Таомнома тасдиқлангандан кейин кечикиб келган болани рўйхатга қўшишга қатъий рухсат этилмайди.
Агар бола кун тартибида белгиланган вақтдан кечикиб олиб келадиган бўлса, у ҳолда ота-онаси томонидан муассаса раҳбари номига сабаби кўрсатилган ҳолда ёзма билдириш берилиши лозим. Бундай ҳолларда бола таомнома тайёрлаш бўйича тақдим этилган рўйхатга қўшилади.
Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган ота-оналардан бирининг айтишича, боғчага кеч қолган болаларга овқат бермаслик ҳолати амалда ҳалигача учрамаган.
Мавзуга оид
21:43 / 07.04.2023
Инсон ҳуқуқлари фаоли Ўзбекистонда болалар зўравонлиги камаймаётгани сабаблари ҳақида гапирди
11:34 / 07.04.2023
Жиноятга айланган “оилавий зўравонлик”, жазоси оғирлаштирилган жинсий тажовуз – аёллар ва болалар ҳимояси кучайтирилади
10:53 / 18.03.2023
Каттақўрғонда болаларини қийнаган аёлга жиноят иши қўзғатилди
13:05 / 16.03.2023