Александр Чебан шахсий тажрибасидан келиб чиқиб энг давомли рейс ҳақидага маълумотлари билан бўлишди: "18 соат булутлар узра ҳаракатланишни тасаввур қилиб кўринг! Жуда узоқ, қийин, дейсизми? Агар бу дунёдаги энг яхши Qatar Airways авиакомпанияси рейси бўлса, у қадар қийин жойи йўқ.

18 соатлик парвоз давомида сиз кундалик ташвишлардан дам олиб, бажонидил "Узуклар ҳукмдори" ва "Хоббит" трилогиясини томоша қиласиз ва Middle Earth'даги эртак билан учрашувга тайёр бўласиз.

«Боинг-777» бортида 14 535 км:
⦁  эконом-тоифада 217 йўловчи,
⦁  бизнес-тоифада 42 йўловчи;
⦁  1000дан ортиқ борт таомномаси порцияси;
⦁  2000дан ортиқ салқин ичимликлар;
⦁  1100 финжон қаҳва.

Qatar Airways — нуфузли Skytrax рейтингига кўра, энг яхши авиакомпания, у Oneworld авиация альянси аъзоси ҳамдир.

Фото: Alexcheban/ Livejournal.com

Авиакомпания флотида 200 дан ортиқ самолёт бор, Airbus A380, A350, Boeing 787 Dreamliner каби фуқаролик авиацияси флагманлари ҳам шулар жумласидандир. Доҳа орқали парвозларни танлаб, жуда кўп йўналишларда Dreamliner ёки А380, А350 самолётларида ҳаракатланиш мумкин. Замонавий технологиялар авиапарвозларни енгиллаштиради, шунинг учун мен доим янги авлод самолётларини танлайман.

Фото: Alexcheban/ Livejournal.com

Qatar Airways авиакомпанияси Airbus A350 дастлабки эксплуатанти бўлди. 

Фото: Alexcheban/ Livejournal.com

Айтишларича, ҳозирда Қатар санкциялар рўйхатига кирган ва у ерга амалга ошириладиган рейсларда муаммолар юзага келиши эҳтимоли бор. Сизларга маслаҳатим — ҳар хил гап-сўзларга ишонавермай, маълумотни шахсан текшириш. Замонавий дунёда ҳар бир сиёсий янгилик манфаатдор томоннинг муайян контекстидан келиб чиқиб берилади, бироқ реал вазият мутлақо бошқача бўлиши мумкин. Сиёсатни телевизорга қолдириб, шунчаки саёҳат қилинг. Саёҳат қилганда ҳам қулайлик билан саёҳат қилинг.