Жамият | 10:30 / 12.03.2018
17069
3 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳокими «GM Uzbekistan» заводида импорт ҳажмини камайтириш бўйича семинар ўтказди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов «GM Uzbekistan» заводида импорт ҳажмини камайтириш бўйича семинар ўтказди. 

Бугунги кунда «GM Uzbekistan» корхонасига вилоятда тизимга оид тармоқ корхоналари бўла туриб, имконият изланмаётгани туфайли 3470донадан ортиқ автомобиль бутловчи қисмлари четдан импорт сифатида олиб келинмоқда.

Келтирилган бутловчи қисмларнинг 1120таси (32,3 фоизи) больт, гайка, шайба, шруп, 814таси (23,5 фоизи) мураккаб бирикмали деталл, 642таси (18,5 фоизи) пластмасса деталл, 487таси (14 фоизи) резина деталл, 317таси (9,1 фоизи) штампланган металл деталл, 65таси электр ўтказгич, 15таси подшипник, 6таси қуйма деталл, 4таси турли хилдаги фильтр деталларни ташкил этади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан импорт ҳажмини тубдан қисқартириш ва таркибини оптималлаштириш борасида Андижон вилоятидаги «GM Uzbekistan» ЁАЖ ҚКда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚКД вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Соҳибназаров иштирокида кўргазмали семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Семинарда Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятнинг ташқи савдо айланмаси салбий сальдо билан якунлангани ёки амалга оширилган импорт ҳажми экспортга нисбатан 3 мартага (800,4 млн. долл) ортиқ бўлганини, вилоятга олиб келинган товарларнинг 78,3 фоизи (796,2 млн. АҚШ доллар) автомобилсозлик саноати соҳасига тегишли эканлигини айтиб ўтди.

Вилоят ҳокими кўрсатмаси билан, импортга келаётган эҳтиёт қисмларни вилоятдаги корхоналар томонидан маҳаллийлаштириш юзасидан вилоятдаги 60дан ортиқ корхона томонидан 400дан ортиқ бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар келиб тушди.

Ушбу таклифларнинг 151тасини пластмасса деталлар, 76таси штампланган метал детал, 53таси болть, шайба, 39таси мураккаб бирикмали детал, 31таси резина детал, 22таси бошқа (электр, подшипник, фильтр) деталларни ташкил этади.

Мазкур таклифларни амалда жорий этиш ҳисобига вилоятда импорт ҳажмини камайтириш билан бирга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда қўшимча муқим янги иш ўринлари яратилишига замин яратилади ва импорт самараси ошади.

«GM Uzbekistan» АЖ ва барча тармоқ корхона раҳбарларига корхонада четдан импортга келтирилаётган маҳсулотларни келгусида маҳаллийлаштириш бўйича «Намунавий» стендини ташкил этиш, ҳар бир импорт асосида олиб келинаётган товарларни бирма-бир таҳлил қилган ҳолда ишлаб чиқишни йўлга қўйиш вазифаси юклатилди.

KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид