Эфиопиялик ҳарбийлар хатолик туфайли 9 кишини ўлдиришди – ОАВ
Эфиопиялик ҳарбийлар Кения билан чегарадош Оромия вилоятидаги амалиёт давомида тинч аҳоли орасидан камида 9 кишини ўлдиришди, яна 12 киши жароҳат олган. Бу ҳақда Эфиопия ахборот агентлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, армия бўлинмалари вилоятнинг Мояле туманида “Оромони озод қилиш фронти” исёнчиларига қарши курашиш мақсадида жойлаштирилган.
Таъкидланишича, ушбу ҳолат билан боғлиқ ҳолда бир неча ҳарбий ўз лавозимидан четлатилиб, тергов қилинмоқда. Воқеа жойига тергов ўтказиш учун юқори лавозимли ҳарбийлар делегацияси йўлланган.
15 февралда Эфиопияда бошланган халқ ғалаёнлари оқибатида мамлакат бош вазири Хайлемариам Десалень ўз лавозимидан кетган. 16 февралда эса ҳукумат 6 ойлик муддатга фавқулодда вазият тартибини киритган.
Эфиопиядаги норозиликлар оромо деҳқонларининг пойтахт Аддис-Абебенинг уларнинг ерлари ҳисобига кенгайтирилиши режасига норозиликлари сабаб юзага келган. Кейинроқ уларга амхара этник жамоаси қўшилган. Улар тиграй халқи томонидан назорат қилинувчи ҳукуматнинг адолатсиз ер сиёсатига қарши норозилик билдиришган. 2016 йил октябрдан 2017 йил августгача ҳам мамлакатда фавқулодда вазият тартиби амал қилган. Ўшандаги оммавий тартибсизликлар вақтида 600 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
13:43 / 19.10.2024
Тошкентда ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди
20:30 / 01.09.2024
Миср Эфиопия қураётган тўғон бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашига мактуб йўллади
18:36 / 11.05.2023