Жаҳон | 16:32 / 12.03.2018
10815
2 дақиқада ўқилади

Юқумсиз касалликларга эга бўлганларга Кувайтда яшаш тақиқланди

Фото: Александр Мельников / РИА Новости

Кувайтга ишлагани келувчи ва саратон, қанд касаллиги ва бошқа бир қатор юқумсиз касалликлардан азият чекувчи хорижликлар энди ушбу мамлакатда доимий яшаш учун рухсат ололмайдилар. Бу ҳақда Al Arabiya хабар бермоқда. 

Кувайт соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда доимий яшашга ҳуқуқ бермайдиган 22 та касалликни аниқлаштириб олдилар. Бу касалликлар орасида буйрак етишмовчилиги, кўриш билан муаммолар, юқори қон босими, диарея кабилар бор. Яшаш учун рухсати бўлганларда бу касалликлар аниқланганда улар депортация қилинмайдилар.

Таъкидланишича, янги чоралар соғлиқни сақлашга харажатларни камайтиришга ҳамда мамлакатга ишлашга қодир муҳожирлар келишини таъминлашга қаратилган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигида таъкидланишича, бу қоидалар 2001 йилда Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши томонидан қабул қилинган қарорга мос келади.

Бунгача Кувайтга кириш ва чиқиш халқаро қонунларга кўра тақиқланган. Бу ОИТС, герпес, гепатит B ва С, малярия, заҳм, сил ва сўзак каби юқумли касалликлардан азият чекувчиларга тааллуқли бўлган. Бироқ бу вазият юқумсиз касалликларга эга одамларга мамлакатга келишни тақиқловчи илк ҳолатдир. 

Нашрнинг таъкидлашича, 2017 йил кузида Кувайт 20 йил ичида илк бор муҳожирлар учун тиббий хизмат кўрсатиш нархларини оширган. Бу парламентнинг бир қатор депутатлари Кувайт нефтдан олинадиган даромадлар камаётгани сабабли бошқа паст нархлар ёки умуман бепул тиббий ёрдам кўрсата олмаслигини айтганларидан кейин юз берган. Уларнинг айтишича, аҳолисининг 70 фоизи муҳожирлардан ташкил топган Кувайтда бундай чоралар соғлиқни сақлаш соҳасига юкламани камайтиришга ёрдам беради.

Мавзуга оид