10:41 / 13.03.2018
8465

Абэ КХДР томонидан ўғирлаб кетилган японлар бўйича янги баёнот берди

Фото: Reuters

Япония бош вазири Синдзо Абэнинг билдиришича, КХДР билан музокаралар вақтида Шимолий Корея томонидан япон фуқароларини ўғирлаб кетилиши тўғрисида резолюция қабул қилинади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Абэ Жанубий Корея миллий разведка агентлиги раҳбари билан учрашувда КХДРга Шимолий Корея томонидан ўғирлаб кетилган Япония фуқаролари тўғрисида резолюция қабул қилиш кераклиги ҳақида маълум қилди. Шунингдек бош вазирнинг таъкидлашича, Шимолий Корея баёнотлари ҳаракатлар билан мустаҳкамланиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг мамлакат президенти Дональд Трамп билан учрашиш бўйича таклифи самимий бўлганини шубҳа остига олганди.

Top