Технология | 14:29 / 13.03.2018
4145
1 дақиқада ўқилади

Instagram ирқчиликдаги айблов туфайли gif-анимациядан воз кечди

Фото: Depositphotos

Instagram ва Snapchat Giphy gif-анимация сервиси билан интеграциядан воз кечиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ирқчилик билан боғлиқ можаро туфайли юз берди, деб хабар қилмоқда The Verge.

«Архив» режимида анимацияланган стикерларни қўшиш функцияси Instagram ва Snapchat’да жорий йил бошида пайдо бўлди. Lyauna Augmon никнейми остидаги фойдаланувчи скриншотни эълон қилган, унда Giphy’дан ирқчилик маъносига эга бўлган ҳақоратомуз стикерни кўриш мумкин, ҳамда у Instagram асосчиси Кевин Систромга бу контентни олиб ташлаш илтимоси билан чиқди.

Натижада Instagram ва Snapchat Giphy билан коллаборацияни ички текширув якунига етгунига қадар тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид