Россия Буюк Британияга нисбатан чоралар ўзини куттириб қўймаслигини айтди
Россия ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг Россияни “жазолаш” чоралари ҳақидаги сўзларини нормал давлатлараро мулоқотнинг асосларига путур етказувчи мисли кўрилмаган қўпол иғво деб баҳолашини маълум қилди.
Россия ташқи ишлар вазирлигида “Буюк Британия ҳукумати ўзининг номақбул сиёсий мақсадларида бир қатор душманона чораларни эълон қилиб, муносабатларнинг янада жиддийроқ кескинлашишига, жумладан 23 нафар россиялик дипломатни Буюк Британиядан чиқариб юбришгача борганини” қатъиян қабул қилиб бўлмайдиган факт деб баҳоланиши таъкидлаб ўтилди. Буюк Британия ҳукуматининг бу қарори Англияда Россия Бош разведка бошқармасининг собиқ зобити Сергей Скрипал ва унинг қизи заҳарлангани сабабли қабул қилган.
“Аёнки, Британия ҳукумати бу ҳодисани бир томонлама ва ношаффоф тергов қилиш усулларига бориб, навбатдаги маротаба Россияга қарши кампанияни авж олдиришга ҳаракат қилди. Албатта, бизнинг жавоб чоралар ўзини куттириб қўймайди”, деб айтилган вазирлик хабарида.
Вазирликда Буюк Британия Россия билан адоватга боришни маъқул топгани қайд қилиб ўтилди.
14 март куни Тереза Мэй Скрипалнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолда Буюк Британиядан 23 нафар россиялик дипломатнинг чиқарилиб юборилишини эълон қилган. Бундан ташқари, Мэй Лондон Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга ташриф таклифини қайтариб олиши, Британиянинг Россияга футбол бўйича жаҳон чемпионатига борадиган делегацияси даражасини пасайтиришини қўшимча қилган.
Буюк Британия Скрипални ўлдиришга уринишда Москвани айбламоқда. Москвада эса бу айблов рад этилмоқда ва тергов материаллари билан танишиб чиқилмагунча ультиматумларга жавоб берилмаслиги айтилмоқда.
Мавзуга оид
14:28 / 16.11.2024
Буюк Британияда фирибгарларни алдовчи “нейрон буви” ишга туширилди
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024