Жээнбеков Назарбоев билан учрашди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 15 март куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди, дея хабар беради АКИpress мухбири Остонадан.
Н.Назарбоев Қирғизистон раҳбарини қутлаб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви доирасида кўплаб ишлар амалга оширилишига умид билдирди. Учрашув давомида инфратузилма, логистика ва савдо масалаларини муҳокама этиш режалаштирилган.
Ўз навбатида С.Жээнбеков Қозоғистон президентига таклиф ва самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. «Биз минтақамиз учун таҳдидлар, шунингдек, капитал ҳаракатлари, сармоялар, фуқароларнинг бўлиши, муҳожирларнинг иши каби мавзуларни муҳокама қилишимиз керак. Барча масалаларни муҳокама қилиш учун шароитлар яратилган», - деди у.
Жээнбеков Марказий Осиё раҳбарлари саммитини тарихий воқеа деб атади ва бундай учрашувлар давом этишига умид билдирди. «Икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш учун шароитлар яратилган», - дея таъкидлаб ўтди у.
Мавзуга оид
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024
Назарбоевнинг жияни давлатга 1,6 млрд доллар қийматли мулкларни қайтарди
21:42 / 12.01.2024