Хорижий инвесторларга чиқиндиларни қайта ишловчи корхона яратишда имтиёзлар берилиши мумкин
Ўзбекистонда хорижий инвесторларга чиқиндиларни қайта ишловчи корхоналар яратиш учун имтиёзлар тақдим қилиниши мумкин.
Ўзбекистоннинг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Президентининг “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини чоп этди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, хорижий инвесторларга чиқиндиларни қайта ишловчи юқори технологик корхоналарни ривожлантириш учун фармонда кўзда тутилган имтиёзлар тақдим қилиниши таклиф қилинмоқда.
Жумладан, хорижий инвесторлар юридик шахслар даромадларидан, мулк, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга солиқлар, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ҳамда Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод этиладилар.
Имтиёзлар хусусий хорижий инвестициялар 300 минг доллардан 3 млн долларгача бўлганда 3 йилга, 3 млн доллардан 10 млн долларгача бўлганда 5 йилга ва 10 млн доллардан кўпроқ бўлганда 7 йилга берилади.
Мавзуга оид
23:37 / 25.06.2020
Италия компанияси Сирдарёда чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш бўйича кластер ташкил этиши мумкин
01:09 / 30.04.2019
Жорий йилнинг кузида Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилади
00:55 / 30.04.2019