Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Акциядорлик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат улушлари ва давлат активлари савдога чиқарилади — Президент қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарор республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш фаолияти самарадорлигини ошириш, хорижий инвесторларни мамлакатимиз имкониятлари ва салоҳияти тўғрисида хабардор қилиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни яхшилаш, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларини фаоллаштириш тўғрисидаги таклифи маъқулланмоқда. Чунончи:
· кимё ва нефть-газ саноати, машинасозлик соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар, банк-суғурта ташкилотлари устав капиталларидаги давлат акциялар (улушлар) пакетларини сотиш;
· тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун тайёр инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш;
· инвестиция ва бизнес форумлар, тақдимотлар («Road Show») ва маркетинг кампаниялари имкониятларидан кенг фойдаланиш;
· давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича устувор йўналишларни ташкил этиш.
Инвесторларга, шу жумладан, хорижий инвесторларга сотиш учун таклиф қилинадиган хўжалик жамиятларининг устав капиталларидаги давлат акциялар (улушлар) пакетлари, белгиланган тартибда сотиладиган давлат активлари, хорижий инвесторларга таклиф қилинадиган инвестиция таклифлари, 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси вакиллари иштирок этиши учун тавсия қилинадиган халқаро иқтисодий ва инвестициявий форумлар рўйхати тасдиқланмоқда.
Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси (раис — Бош вазир А.Арипов) икки ҳафта муддатда инвесторларга сотиладиган хўжалик жамиятлари давлат акциялари (улушлари) пакетларини баҳолаш ва савдога қўйиш графикларини тасдиқлайди.
Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига хўжалик жамиятлари давлат акциялари (улушлари) пакетларини хорижий инвесторларга сотиш шартлари ва усулларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилмоқда.
Мавзуга оид
19:17 / 07.04.2023
Футболни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори имзоланди
21:15 / 23.02.2023
Кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларига мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар берилди – президент қарори
18:56 / 30.01.2023
Маҳаллий ҳокимиятга пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш тақиқланади – президент қарори
23:06 / 11.08.2020