Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ академик лицейларига ўқишга кираётганлар икки босқичда тиббий кўрикдан ўтказилади
Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Низомга кўра, Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчилар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг тиббиёт бўлимларидаги ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ўқувчилар тиббий кўрикдан икки босқичда, бирламчи ва якуний тиббий кўрикдан ўтказилади:
бирламчи тиббий кўрикда ўқувчининг шикоятлари, соғлиғи ҳолати ҳақидаги амбулатор беморнинг тиббий картаси, ўқувчи ва унинг ота-онаси ҳақидаги асосий маълумотлар (касалликлари, жароҳатлари, ривожланиши, феъл ва хулқ-атвори) ўрганилади;
якуний тиббий кўрик ўқувчининг соғлиғида бирламчи тиббий кўрикдан кейинги ўзгаришларни аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳарбий-тиббий комиссиялар ўқувчининг саломатлиги тўғрисидаги барча зарур маълумотлар ва унинг жисмоний ривожланишини ҳисобга олган ҳолда ўқувчини ўқишга яроқли ёки яроқсизлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Мавзуга оид
10:15 / 15.06.2026
Россия чет эл фуқаролари учун тиббий кўрик қоидаларини кучайтирди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026