Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда фожиа: эркак келинойисини пичоқлаб ўлдирди, ўз акасига болта билан ҳужум қилди
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида қотиллик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 14 март куни соат 15.30ларда Кумуштола кўчасида яшовчи, 1972 йилда туғилган Б.Ш. уйида ўзаро жанжал оқибатида акаси, 1959 йилда туғилган А.Ш.нинг бош ва қорин қисмларига болта билан уриб жароҳат етказиб, шу ерда бўлган А.Ш.нинг турмуш ўртоғи, 1962 йилда туғилган М.Ш.нинг ҳам бўйин қисмига болта ва кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада М.Ш. воқеа жойида вафот этган. А.Ш. касалхонага ётқизилган.
Мавзуга оид
10:21 / 09.04.2026
Самарқанддаги қурилишда ишчини тупроқ босиб қолди
14:02 / 08.04.2026
“Қўлингни синдираман”: Самарқандда ўқувчиларга таҳдид қилган она устидан текширув бошланди
13:39 / 07.04.2026
Самарқандда «кар ҳайдовчи таҳқирлангани» ҳақидаги видео саҳналаштирилгани маълум бўлди
11:30 / 05.04.2026