Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таниқли актёр Мэтт Деймон Трамп сабабли Австралияга кўчиб ўтмоқда
Мэтт Деймон оиласи билан Австралияга кўчиб ўтмоқда. 47 ёшли актёрнинг айтишича, у АҚШ президенти Дональд Трампнинг сиёсатидан тўйиб кетган. Sydney Sunday Telegraph‘нинг хабар беришича, Деймон Байрон-Бейда яқинда "Тор: Рагнарёк" фильмида бирга суратга тушган Крис Хемсворт уйи ёнидан кўчмас мулк сотиб олган.
Шунингдек, Деймон ҳозирда йирик лойиҳаларда ишламаяпти. Актёр рафиқаси Лучана Барроза билан биргаликда 4 нафар фарзандни вояга етказмоқда.
“Мэтт Голливуддаги барча дўстлари ва ҳамкасбларини Трампнинг сиёсатидан норози эканлиги, шунинг учун кўчиб кетаётгалиги ҳақида огоҳлантирган. Унинг бу қарори ишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. У фақатгина фарзандлари хавфсиз жойда улғайишларини исташини айтган”, деб хабар бермоқда Sydney Sunday Telegraph нашри.
Мавзуга оид
22:14 / 25.01.2026
Австралияда кенгурулар велопойганинг “белига тепишди”
18:50 / 20.01.2026
Австралияда акулалар ҳужумидан кейин ўнлаб пляж ёпилди
18:18 / 13.01.2026
Meta Австралияда 16 ёшгача бўлганларнинг қарийб 550 минг аккаунтини блоклади
18:29 / 17.12.2025