Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчисини истеъфога чиқармоқчи
Фото: REUTERS
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастерни ишдан бўшатишга тайёр. Бу ҳақида Оқ уй манбалари The Washington Post'га хабар берган.
Манбага кўра, Америка етакчиси бу борада қарор қабул қилиб бўлган, бироқ маслаҳатчи ўз лавозимини дарҳол тарк этмайди. Трамп "Макмастерни уялтирмаслик ва унинг ўрнига муносиб издош танлашга асосли ёндашиш учун" бироз вақт пойлашни режалаштирмоқда. Маълум бўлишича, президент "генералнинг ишга ҳаддан ташқари қаттиқ ёндашуви ва унинг брифингларга тегишли бўлмаган ишлари"дан норози бўлган.
Президент режалари билан таниш бир неча манбанинг маълум қилишича, янги маслаҳатчи лавозимига АҚШнинг БМТдаги собиқ вакили Жон Болтон ва мамлакат Хавфсизлик хизмати кенгашининг масъул котиби Кит Келлог номзодлари кўриб чиқилмоқда.
Оқ уй матбуот котибининг ўз Twitter'ида маълум қилишича, Трамп ва генерал Макмастернинг ишчи муносабатлари кўнгилдагидек.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
21:48 / 28.01.2026
Равшан Маматов Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди
15:09 / 27.01.2026