Ўзбекистон | 20:41 / 16.03.2018
12315
3 дақиқада ўқилади

Turkish Airlines Истанбул-Самарқанд-Истанбул йўналиши бўйича биринчи қатновни амалга оширди

16 март куни Turkish Airlines авиакомпанияси самолёти Истанбул-Самарқанд-Истанбул йўналиши бўйича биринчи қатновни амалга оширди.

Аэропортда Turkish Airlines авиакомпанияси бошқарув раиси Билал Экши бошчилигидаги турк делегациясини Самарқанд шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш Давлат инспекцияси, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ходимлари ОАВ вакиллари билан биргаликда карнай-сурнай садолари остида кутиб олишди.

Фото: МАК Ахборот хизмати
Фото: МАК Ахборот хизмати
Фото: МАК Ахборот хизмати
Фото: МАК Ахборот хизмати
Фото: МАК Ахборот хизмати

Тадбирда Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов, «Самарқанд» халқаро аэропорти директори Ҳасан Мавлонов, Turkish Airlines авиакомпанияси бошқарув раиси Билал Экши ҳамда Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ахмет Башар Шенлар сўзга чиқиб, узоқ йиллардан буён икки халқлар ўртасида тарихан шаклланган қардошлик ва дўстлик муносабатларини юксак эканлиги ҳамда айнан мана шу муносабатлар икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилишини айтиб ўтдилар.

Фото: МАК Ахборот хизмати

Ўтган йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга давлат ташрифи давомида айтиб ўтганидек, Самарқанд ва Истанбул шаҳарлари ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳаво қатновлар иккала мамлакат ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мунтазам қатновлар сонини оширишга тайёрлигини тасдиқлайди. Бу, нафақат савдо-иқтисодий, инвестицион ҳамда сайёҳлик соҳаларининг янги имкониятларини очишга, балки икки давлатнинг сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Яқинда давлат раҳбари томонидан Туркия Республикаси фуқаролари учун виза тизимини соддалаштириш тўғрисидаги қабул қилинган қарори Ўзбекистонга ташриф буюрувчи турк фуқароларига кенг имкониятлар яратди.

Фото: МАК Ахборот хизмати

Маълумот учун, 2017 йилнинг 30 октябрь кунидан бошлаб «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам ҳаво алоқаларини  бошлаган эди. Ҳозирги кунда Самарқанд шаҳридан ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари, Тошкентдан эса, ҳар куни Истанбулга Boeing ва Airbus ҳаво кемаларида қатновлар амалга оширилмоқда. 

Мавзуга оид