Жаҳон | 12:12 / 17.03.2018
8299
1 дақиқада ўқилади
МРБ Ким Чен Ин ва Трампнинг учрашуви асосий кураторига айланди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўзаро учрашувини режалаштиришда дипломатик идора эмас, балки МРБ етакчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда The New York Times расмий манбаларга асосан хабар бермоқда.
Нашрнинг фикрича, ушбу ҳолат МРБ собиқ раҳбари, Трамп томонидан 13 март куни янги давлат котиби этиб тайинланган Майк Помпеонинг сиёсий таъсири ошиб бораётганидан далолат беради. Шунингдек, бу АҚШ Давлат департаментининг Трамп ва Ким ўртасидаги «энг қалтис учрашувни» режалаштиришдаги ўрни иккинчи даражага тушиб қолганини англатади.
Нашр манбасининг таъкидлашича, Помпео МРБ ҳамда Шимолий Корея разведкаси ёрдамида КХДР вакиллари билан алоқалар ҳам ўрнатиб бўлган.
Мавзуга оид
00:31
АҚШ разведкаси ходими қўлга олинди. У Исроилнинг Эронга ҳужумига оид махфий маълумотларни сиздиришда гумонланмоқда
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
23:22 / 17.10.2024