Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент тўқимачилик ва енгилсаноат институти талабалари Самарқандга саёҳат қилишди
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожлантириш, ёшларимизни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси билан таништириш мақсадида Тошкент тўқимачилик ва енгилсаноат институти раҳбарияти ташаббуси билан мазкур олий таълим муассасаси талабалари учун “Ўзбекистан бўйлаб сайёҳат қил! шиори остида сайёҳлик маршрути ташкил этилди. Ушбу саёҳатнинг дастлабкиси қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри бўлди. Дастлаб талабалар кейинги йилларда кўҳна кентимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари билан танишди. Шундан сўнг сайёҳлик автобуси қадимий шаҳардаги бетакрор тарихий обидалар томон ҳаракатланди.
– Биласизми, ўзим фарғоналикман. Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандда биринчи бор бўлишим. Ҳозир очиғи жудаям катта ҳаяжондаман, — дейди ТСТФ факультети талабаси Шаҳбозбек Адҳамжонов. – Аждодларимз томонидан бунёд этилган биноларнинг улуғворлиги ва гўзаллиги олдида лол қоласан киши. Бу обидаларни авайлаб-асраш, уни келажак авлодга етказиш барчамизнинг бурчимиздир.
Мавзуга оид
17:45
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
20:37 / 03.06.2026