Ўзбекистон | 18:32 / 17.03.2018
5313
4 дақиқада ўқилади

Жамоатчилик назоратини ўрнатишда журналист масъулияти ва ҳуқуқлари юзасидан турли тадбирлар ташкил этилди

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Давлат дастурларини амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш: журналист масъулияти ва ҳуқуқлари” лойиҳаси доирасида доирасида вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда ҳудудий босма ОАВ таҳририятлари бош муҳаррирлар иштирок этди.

Название
Название

Лойиҳа иштирокчилари учун Зангиота туманида жойлашган Highway Logistics логистика марказига ҳамда тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида трикотаж махсулотларининг экспорти билан шуғулланаладиган объектига  медиа-тур ташкил этилди. Шу билан бирга, иштирокчиларнинг касбий малакаларини ошириш мақсадида ОАВ тўғрисидаги қонунчиликка киритилаёган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан тегишли соҳа экспертлари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирнинг иккинчи, 13 март куни City Palace меҳмонхонасининг анжуманлар залида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат Дастури ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида республика анжумани ташкил этилди.

Навбатдаги тадбирда ҳам ОАВ ходимларининг маълумотлар базасини  янада кенгайтириш мақсадида Давлат дастурига киритилган бешта йўналишдан ташқари “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш шароитларини яхшилаш”, “Давлат дастури йилида режалаштирилган тадбиркорлик ва инновацион соҳадаги истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини ривожлантириш”, “Инновацион технологияларни қўллаш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг юқори сифати ва очиқлигини таъминлаш, аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар”, “ОАВ ходимларининг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат Дастурини ёритишга оид касбий билим ва кўникмаларини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар” каби мавзулар бўйича таклиф этилган вазирлик ва идоралар мутахассислари томонидан атрофлича маълумотлар берилди.

14 март куни эса “Ахборот хизматлари фаолиятида ҳамда босма нашрларни янги босқичга олиб чиқишда Интернет технологияларини қўллаш борасидаги кўникмалар” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакиллари иштирок этди.

Шу билан бирга, онлайн нашрларнинг масъул ходимлари, блогерлар, ҳудудий нашрларнинг бош муҳаррирлари ҳамда вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этишди.

Ушбу тадбир – журналистлар, блогерлар, фаол фойдаланувчилар, админ ва модераторлар, таниқли кишилар, тадқиқотчилар, социологлар, ўз фикри ва аниқ позициясига эга, дунёқараши кенг илм-фан, сиёсат ва бошқа соҳалар вакилларини жалб қилган ҳолда ижтимоий тармоқларда жамоатчилик фикрини шакллантиришга бағишланган илмий-амалий анжуман ташкил этиш, билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклиф ва хулосалар асосида келгусидаги ҳаракатларнинг “йўл харитаси”ни тузиб олиш, шунингдек, ижтимоий тармоқларда жамоатчилик фикрини шакллантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган социологик тадқиқотлар, сўровномаларга буюртма бериш, уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ этиш, ижтимоий тармоқларда машҳур ёзувчи ва шоирлар, депутатлар, раҳбар ходимлар саҳифаларини фаоллаштириш, уларнинг халқ билан интерактив алоқа ўрнатишлари, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлаётган воқеа-ҳодисалар ва долзарб муаммолар юзасидан муносабати, шахсий ёндашувини билдиришларига эришиш каби илк катта лойиҳалар режаларини тузиб олишга қаратилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид