Жаҳон | 10:20 / 18.03.2018
27707
1 дақиқада ўқилади

Фото: Дубай амири саҳрода қумга тиқилиб қолган хорижликларни қутқарди

Дубай амири, Бирлашган араб амирликлари вице-президенти ва бош вазири бўлмиш шайх Муҳаммад ибн Рашид ал-Мақтум саҳрода хорижликларга ёрдам кўрсатди. У қумга тиқилиб қолган хорижликларнинг автомобилини тортиб қумдан чиқаришга ёрдам кўрсатган.

Твиттерда сайёҳ Ҳанна Карен Арройо Дубай амири билан саҳрода тушилган суратни эълон қилди, кўп ўтмай бу сурат амирликдаги нашрларда тарқалди.

«Дубай саҳросида мен ва менинг дўстларим шайх Муҳаммад ибн Рашид томонидан қутқарилдик», дея ёзган у.

Фотолардан бирида амирнинг Mercedes Benz G-class русумли, Dubai No рақамли автомобилини кўриш мумкин. Унга қалин кабель уланган. Иккинчи фотода эса туристлар амир билан жилмайганча суратга тушишганини акс этган.

Мавзуга оид