Туризм | 19:01 / 02.05.2026
1316
2 дақиқада ўқилади

Туроператорларнинг хориждаги тарғибот тадбирлари учун харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

Хусусий тадбиркорларнинг сайёҳлар учун маданий-оммавий ва концерт-томоша ҳамда маданий тадбирларни аниқ белгиланган ҳудуд ва жадвал асосида йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатларини 1 йилгача муайян қисмини молиялаштириш тартиби жорий этилади.

Фото: freepik

Президентнинг “Ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва соҳада лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Жозибадор манзил – лойиҳа – инфратузилма – тадбиркор – тарғибот – сайёҳ” занжири бўйича лойиҳа бошқаруви асосида 34 та туризм объектининг мастер режаси ишлаб чиқилади ҳамда 31 та туризм объектининг фаолияти ташкил этилади ҳамда ривожлантирилади.

2026 йил 1 сентябрдан Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда:

2030 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистонга туристларни жалб қилиш мақсадида хорижий давлатлардан таклиф этиладиган туроператорлар вакилларининг транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади;

маҳаллий туроператорларнинг мамлакатга хорижий сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган хориждаги тарғибот тадбирлари харажатларининг 25 фоизигача, бироқ 500 миллион сўмдан ошмаган қисми қоплаб берилади;

хусусий тадбиркорларнинг сайёҳлар учун маданий-оммавий ва концерт-томоша ҳамда маданий тадбирларни аниқ белгиланган ҳудуд ва жадвал асосида йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатларини 1 йилгача муайян қисмини молиялаштириш тартиби жорий этилади.

Бунда тадбиркорлар томонидан ушбу тадбирларни ташкил этишни босқичма-босқич ўзи қоплаш шарти билан молиялаштириш чегараси Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши томонидан белгиланади.

туризм

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид