Жаҳон | 08:56 / 19.03.2018
6025
2 дақиқада ўқилади

Япония бош вазири ҳам Шимолий Корея етакчиси билан учрашмоқчи – ОАВ

Фото: AP Photo / Ahn Young-joon

Япония Жанубий Корея ҳукуматидан Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан олий даражада учрашув ўтказишда ёрдам беришини сўради. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Тона ильбо” нашри номи айтилмаган манбаларга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди.

“Япония ҳукумати Корея Республикасидан бош вазир Синдзо Абэ ва Корея Меҳнат партияси раиси Ким Чен Ин раиси учрашувини ўтказишда воситачи бўлишни сўради”, деб айтилган нашрда.

Аввалроқ маълум қилингандек, Япония Шимолий Корея билан икки томонлама муаммоларни, жумладан муносабатларни яхшилаш ҳамда анча аввал Шимолий Корея махсус хизматлари томонидан ўғирлаб кетилган японияликлар тақдири борасида олий даражада учрашув ўтказиш имкониятини истисно қилмаяпти.

Аввалроқ Япония Пхеньян билан ҳозирча гаплашишнинг мавриди эмаслигини айтиб келаётганди. Бироқ Жанубий Корея ва АҚШ Пхеньян томонидан таклиф қилинган учрашувга тайёргарлик кўришни бошлагандан кейин Токио ҳам Шимолий Корея билан мулоқот қилмоқчилигини айта бошлаган. 

Мавзуга оид