Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. Турнинг марказий ўйинида драма юз берди
Фото: AFP
Испания чемпионати 29-турининг марказий ўйини ниҳоясига етди.
"Вильярреал" ўз майдонида "Атлетико Мадрид"ни қабул қилиб, иродали ғалабага эришди.
Дастлаб ҳисобни меҳмонлар очди – Гризманн 20-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланди.
Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида Унал ҳисобни тенглаштирди. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда эса Уналнинг ўзи дубль қайд этиб, жамоасига иродали ғалаба келтирди.
Ушбу натижадан кейин "Атлетико" 64 очко билан 2-ўринда бормоқда. 5-ўринда бораётган "Вильярреал" ҳисобида 47 очко бор.
Яна бир учрашувда "Сельта" ўз майдонида "Малага"ни қабул қилди. Учрашув голсиз дуранг билан якунланди.
Вильярреал – Атлетико 2:1
Голлар: 0:1 – 20, пенальти Гризманн, 1:1 – 82 Унал, 2:1 – 90 Унал.
Вильярреал – Асенхо, Бонера, Коста, Марио Гаспар, Альваро Гонсалес, Форнальс (Унал, 74), Родри Эрнандес, Сориано (Сансоне, 63), Тригерос, Раба (Кастильехо, 78), Бакка.
Атлетико – Облак, Хименес, Люка Эрнандес, Врсалько, Годин, Сауль, Парти, Коке (Торрес, 85), Корреа (Витоло, 71), Гризманн (Габи, 81), Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Форнальс (12), Гризманн (15), Альваро Гонсалес (45), Хименес (61), Родри Эрнандес (66), Бакка (67), Диего Коста (90), Сансоне (90).
Четлатиш: Витоло (90).
Сельта – Малага 0:0
Сельта – Альварес, Ронкалья, Кастро, Мальо, Гомес, Браис Мендес (Радоя, 67), Лоботка, Эрнандес, Систо (Бойе, 67), Аспас, Макси Гомес.
Малага – Роберто, Эрнандес, Торрес, Росалес, Микел, Ласен (Ресио, 80), Итурра, Чори Кастро (Лестьенн, 74), Саксесс (Кеко, 69), Ролан, Эн-Несири.
Огоҳлантиришлар: Росалес (42), Аспас (45), Торрес (45), Мальо (57), Кастро (61).
Мавзуга оид
02:38 / 03.04.2025
Испания кубоги. «Барселона» «Атлетико»ни яримфиналда қолдириб кетди. Финалда «Эл Класико» бўлади
14:52 / 10.02.2025
«Атлетико Мадрид» Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга кўмаклашади
01:56 / 04.05.2022
ЕЧЛ. «Ливерпуль» Эмери эртагига камбэк билан якун ясаб, финалга йўл олди
02:05 / 28.04.2022