09:28 / 19.03.2018
6197

Тошкентда 30 миллион сўм пулни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Фото: sochi.com/Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 2018 йил 31 январда номаълум шахс М.Т.нинг уйига девор ошиш йўли билан кириб, у ердан 30 миллион сўм пулни ўғирлаб кетган. Ушбу жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.

Кўрилган чоралар натижасида Бектемир тумани Ж.Тошкандий кўчасида яшовчи, 1996 йилда туғилган М.Т. ушбу жиноятни содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.

Top