19:30 / 20.03.2018
18859

«SFI Management Group» МЧЖ ХКнинг Наврўз байрами муносабати билан табриги

SFI Management Group компанияси барчани баҳор, янгиланиш ва қувонч рамзи бўлган Наврўз байрами билан чин дилдан табриклайди, ҳамда барчага ўзининг юксак ҳурмати ва эзгу тилакларини билдиради.

Маълумки, дунёда жуда кўплаб ажойиб ва ёрқин байрамлар мавжуд. Бироқ, Наврўз ўзининг қадимийлиги ҳамда гўзаллиги, чуқур мазмуни билан улар орасида ажралиб туради ва у халқимизнинг ўзига хослиги ҳамда менталитетини акс эттиради.

Наврўзнинг яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, у тинчлик ва фаровонликни сақлаш, одамлар ўртасида ўзаро тушунишни мустаҳкамлашга чақиради. Бу байрамда ҳар қандай хафаликлар унутилади, жанжал ва низолар тўхтайди, жамиятда бирдамлик ҳамда инсонпарварлик ҳукм суради.

Одамлар бир-бирларига эзгу ниятлар, раҳм-шафқат ва сахийлик кўрсатадилар, ҳашарлар ўтказишади, маҳаллалар ва бутун мамлакатни ободонлаштиришга ҳисса қўшадилар.

Шу сабабли, ушбу байрам ҳаётнинг ёшариши ва янгиланиши тимсоли сифатида ҳар бир уйда, ҳар бир оилада очиқ қалб, энг катта орзулар ҳамда ниятлар билан кутиб олинади.

2018 йилнинг Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили сифатида эълон қилиниши нуқтаи назаридан ҳам Наврўз байрами алоҳида аҳамиятга эга. У мамлакат раҳбариятининг иқтисодиётни янгилаш ва модернизация қилиш, халқ фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ташаббуслари моҳиятини акс эттиради.

Фурсатдан фойдаланиб, барчага ижодий ютуқлар, тадбиркорлик қобилияти намоён бўлиши, миллий иқтисодиётнинг ривожланиши учун ҳаракатларни сафарбар этишни тилаймиз. Наврўз барчага фаровонлик, кўплаб бахтли ва ёрқин кунларни келтирсин, ҳамда барча орзулар рўёбга чиқсин! Кириб келган баҳор сизларга янги куч бағишласин ҳамда янги марралар, ютуқлар ва энг жасур мақсадларни амалга ошириш учун қўшимча туртки берсин!

Top