Жаҳон | 18:40 / 20.03.2018
8422
1 дақиқада ўқилади
Украина Қатар билан газ бўйича келишиб олди
Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Қатар Украинага суюлтирилган газ етказиб беришга тайёр. Бу ҳақда Порошенконинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Биз Қатар бизга суюлтирилган газ тақдим этишга тайёр эканига келишиб олдик», - дея айтиб ўтди Порошенко.
Шунингдек унинг таъкидлашича, Қатар суюлтирилган газини етказиб бериш фақат Польшадаги терминал, шунингдек, Босфор орқали турк йўналиши орқали амалга ошиши мумкин.
Порошенконинг сўзларига кўра, бу иш амалга ошадиган бўлса, «мамлакат энергетик хавфсизлигини ошириш бўйича ноёб имкониятлар юзага келади».
Мавзуга оид
13:50
Украина тунда Россиянинг 68 та дронидан 31 тасини уриб туширди
21:00 / 12.10.2024
Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик устидан Россияда суд бошланди
19:32 / 12.10.2024
«Украина Ғарб сиёсатида энди биринчи эмас» — ОАВ
00:49 / 12.10.2024