Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин исиб кетиши кутиляпти
Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво ҳарорати кескин исиб кетиши кутилмоқда. Баъзи минтақаларда ҳарорат 33 даража иссиққача кўтарилади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 22-23 мартда ёмғир, момақалдироқ бўлиши мумкин, 24-25 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томон ўзгартириб секундига 7-12 метр тезликда эсади, 22-23 мартда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22 мартда кечқурун 7-12 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ, 23 март куни кечқурун 10-15 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ, 24 мартда кечқурун 7-12 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ, 25 мартда кечқурун 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томон ўзгартириб секундига 7-12 метр тезликда эсади, 22-23 мартда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечқурун 5-10 даражадан 10-15 даражагача, 25 мартда баъзи жойларда 16-18 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқдан 25-30 даража иссиққача.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томон ўзгартириб секундига 7-12 метр тезликда эсади, 22-23 мартда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечқурун 5-10 даражадан 10-15 даражагача, 25 мартда баъзи жойларда 16-18 даража илиқ, 22-23 март кундузи 18-23 даража иссиқ, 24-25 мартда 28-33 даража иссиқ бўлиши мумкин.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томон ўзгартириб секундига 7-12 метр тезликда эсади, 22-23 мартда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечқурун 10-15 даража илиқ, 25 мартда 17-20 даражагача илиқ, 22 март кундузи 23-28 даража, 23 март 20-25 даража иссиқ, 24-25 мартда 28-33 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томон ўзгартириб секундига 7-12 метр тезликда эсади, 23 мартда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечқурун 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ, 23 мартда 15-20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 22-23 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 24-25 мартда ёғингарчилик бўлмайди, 22 март куни кўчки хавфи бор. Шамол шарқдан ўз йўналишини ғарб томон ўзгартириб секундига 7-12 метр тезликда эсади, 22-23 мартда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечқурун 4-9 даража, 22 март кундузи 11-16 даража, 23 мартда 7-12 даража, 24-25 мартда 13-18 даража илиқ бўлади.