Жаҳон | 19:30 / 21.03.2018
12138
1 дақиқада ўқилади

Кинога VIP-чипта сотиб олган эркак ўриндиқ тагида тиқилиб қолди ва вафот этди

Фото: layalina.com

Британиянинг Бирмингем шаҳрида яшовчи шахс кинога VIP-жой учун чипта харид қилди, ўриндиқ ўртасига тиқилиб қолди ва орадан бир қанча вақт ўтиб юрак хуружи туфайли вафот этди, деб хабар қилмоқда Daily Star.

Нашрнинг ёзишича, эркак сеанс охирида телефонини ўриндиқ тагига тушириб юборган ҳамда уни олишга ҳаракат қилган. Британиялик пастга эгилганида, унинг боши ўриндиқнинг электр ҳаракатланувчи оёқ қўядиган жойи остида тиқилиб қолган. Эркакни фақатгина ўша жой бузиб ташланганидан кейингина чиқариб олишди.

Жабрланувчи юрак хуружи билан касалхонага етказилди. Шифокорлар унинг юрагини яна ишлатиб юборишган, бироқ бир ҳафта ўтиб эркак вафот этди.

Мавзуга оид