Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида касбий таълим соҳасида ҳамкорликни кучайтириш доирасида талабаларга икки давлат дипломини бериш имконияти муҳокама қилинди.
Фото: Дунё
Ўзбекистон Касбий таълим агентлиги ҳамда Буюк Британиянинг Harrow, Richmond and Uxbridge Colleges (HRUC) таълим муассасаси ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар касбий таълим соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш, таълим дастурларини такомиллаштириш ва халқаро стандартларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилди. Хусусан, талабаларга бир вақтнинг ўзида икки давлат дипломини бериш имконияти юзасидан фикр алмашилди.
Таъкидланишича, HRUC Буюк Британияда қўшимча таълим соҳасида етакчи муассасалардан бири бўлиб, у 1965 йилда ташкил этилган ва турли йўналишларда замонавий таълим дастурларини таклиф этади.
Музокаралар давомида Британия меҳнат бозори талабларига мос малакали кадрлар тайёрлаш, уларни халқаро меҳнат бозорига чиқариш, қўшма таълим лойиҳаларини амалга ошириш ва илғор ўқув стандартларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида томонлар пилот лойиҳаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни изчил давом эттириш бўйича келишиб олди.
Мавзуга оид
09:28 / 16.05.2026
Ўзбекистонлик талабалар қайси давлатларни танламоқда?
10:04 / 14.05.2026
Ўқитувчи тайёрлаш сифати давлат назоратига олинади
20:24 / 07.05.2026
Жаҳондаги зиддиятлар: талаба-ёшлар қандай фикрда?
15:26 / 04.03.2026