Жаҳон | 15:50 / 21.03.2018
21028
1 дақиқада ўқилади

Кремль Путин ва Трамп мулоқоти тафсилотларини ошкор қилди

Фото: РИА "Новости"

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Федерацияси ва АҚШ етакчиси Владимир Путин ҳамда Дональд Трамп ўзаро телефон мулоқотида нимани муҳокама этганини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

Унинг сўзларига кўра, Путин ва Трамп АҚШ ҳамда КХДР саммити ғоясини муҳокама қилган, бироқ Россия бу учрашув учун майдонча тақдим этиши ҳақида гап бўлмаган.

«Россия саммит учун майдонча тақдим этиши ҳақида гап бўлмади. Бироқ, мавзу муҳокама этилди, бу жуда муҳим», - дея айтиб ўтди Песков.

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Москва Корея ярим оролидаги вазиятга ечим топиш жараёнига кўмак кўрсатишга тайёр.

Мавзуга оид