Жаҳон | 10:48 / 21.03.2018
8878
1 дақиқада ўқилади

«Кўрфаз» қудратли наркокартели етакчиси М-28 ушланди

Фото: REUTERS/Jorge Dan Lopez

Мексикада «Кўрфаз» қудратли наркокартели етакчиларидан бири М-28 лақабли Луис Альберто Бланко Флорес қўлга олинди. Бу ҳақда Universal портали хабар бермоқда.

Полициянинг фикрича, у картелда етакчилик учун курашаётган уч шахсдан бири саналади.

2017 йилда Мексиканинг Тамаулипас штати ҳукумати унинг учун 2 млн песо (110 минг доллар)лик мукофот белгилаган.

М-28 Керетаро штатида ўтказилган полиция махсус амалиёти давомида қўлга олинди.

Маълумот учун, «Кўрфаз» картели Мексиканинг қатор штатлари - Веракрус, Нуэво-Леон, Тамаулипасда фаолият олиб боради. М-28 ушбу штатларда рўй берган қотилликлар ва зўравонлик ҳолатларининг ташкилотчиларидан бири саналади. «Кўрфаз» тўдаси АҚШга гиёҳванд моддалар етказиб бериш билан ҳам шуғулланади.

Мавзуга оид