Спорт | 21:10 / 21.03.2018
25895
2 дақиқада ўқилади

Роналдунинг ўз улуғворлиги ҳақидаги 10та баландпарвоз гапи

«Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг футбол оламидаги буюклигини шубҳа остига олиш - бемаънилик, тарихдаги энг зўр футболчилар сафига киритмаслик - қийин иш, бироқ, Пеле, Марадона ва Кройффдан устун қўйишга ҳам ҳали жуда эрта.

Шундай бўлса-да, португалияликнинг фикрига кўра, уни ҳозирданоқ энг буюк футболчи деб ҳисоблаш мумкин. У қулай фурсат топди дегунча, бу ҳақда гапириш имкониятини қўлдан бой бермайди. Унинг ўз улуғворлиги ҳақидаги энг баландпарвоз гапларидан намуналар келтирамиз.

«Мухлислар ҳуштакбозлик қилишмоқда, чунки мен - бой, хушбичим ва зўр футболчиман. Улар менга ҳасад қилишяпти».

«Атрофимдагилар менинг сермаҳсуллигим пасайгани, натижада жамоа натижалари ёмонлашгани ҳақида гапиришмоқда. Бу мени хавотирга соляпти. Агар барча жамоадошларим менинг даражамда ўйнаганида, биз биринчи ўринда бўлардик».

«Энг севимли футболчим - ўзим».

«Ишончим комил, футболни севадиган одамлар мени яхши кўришади»

«Жамоам ўйинига 9 баҳо қўяман, ўзимга эса - 10».

«Чиройли голим? Агар ўйиним савиясини ҳисобга оладиган бўлсак, бу оддий ҳол».

«Мен ўз тарихимни ёзишда давом этяпман, футбол тарихига ўз саҳифамни ёзяпман».

«Мен дунёнинг биринчи, иккинчи ва учинчи энг яхши футболчисиман».

«Мақсадим - дунё футболидаги энг яхши футболчилардан бири бўлиш... ёки энг яхши бўлиш».

«Мендан кучлироқ бўлган футболчини кўрмаяпман. Мен каби ҳар томонлама етук футболчи йўқ. Мен тарихдаги яхши ва ёмон даврларнинг энг яхши футболчисиман».

Мавзуга оид