Россия ТИВ Путиннинг Гитлерга тенглаштирилишига жавоб қайтарди
Россия ТИВ расмийси Мария Захарова Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг охирги баёнотини душман ясашга уриниш сифатида баҳолади. Британиялик вазир Россия президенти Владимир Путинни 2018 йилги жаҳон чемпионати орқали 1936 йилда Олимпиада ўйинларини ўтказиб, Германия имижини яхшилашга ҳаракат қилган Адольф Гитлерга қиёслаганди.
«Эндиликда бунга заррача шубҳа қолмади, Лондоннинг Россияга қарши ҳаракатлари бир нарса билан боғлиқ — душман қиёфасини яратиш, бунинг учун ҳар нарсани, ҳатто шундай абсурдни ҳам ўйлаб топиш. Британиялик сиёсатчилар Россиядаги жаҳон чемпионатини бойкот қилмоқчи бўлишмаяптими? Иғволар ва ҳақоратлар билан, мамлакатлар ва халқларни бир-бирига қарши қўйиб, дунёдаги тинчлик ва барқарорликка зарар келтириб» — дея ёзган Россия ТИВ расмийси.
Захарованинг фикрича, нацистлар Германиясини Россия билан тенглаштиришнинг исталган кўриниши фашизмга қарши курашда қурбон бўлган миллионларнинг хотирасига ҳурматсизликдир.
Жонсоннинг ўзини эса Захарова «нафрат ва ёвузлик билан захарланган, нопрофессионал ва сурбет» деб тарифлаган.
Мавзуга оид
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
23:14 / 30.09.2024
Борис Жонсон миграция инқирозида Франция президентини айблади
13:32 / 26.09.2024
Россия ТИВ Тошкент мактабидаги воқеага муносабат билдирди, Алишер Қодиров буни «ички ишларга аралашиш» деб баҳолади
17:07 / 24.01.2024