Эътиборли бўлинг Миллий авиакомпания: Ватанимиз номи оёғости бўлмасин! (фотолар)
2011 йили футбол бўйича Осиё кубоги Қатарда бўлиб ўтган эди. Ўшанда мамлакат пойтахти Доҳа қитъа чемпионати логотипи билан безатиб чиқилган, ҳаттоки марказий кўчалардаги асфальтларга ҳам туширилган эди.
Менинг эътиборимни тортган жиҳат — ўша асфальтларга туширилган ва жамоалар чиқиб келишда стадионларга тўшалган логотипдан QATAR сўзи олиб ташланган эди: шунчаки 2011 йил рақамлари қолдирилганди. Бу мамлакат номи Қатар оёқ ости бўлмаслиги учун, ташкилотчиларнинг ўз мамлакатга бўлган чуқур ҳурмати ўлароқ қабул қилиниши керак.
Мени ташвишлантирадиган нарса миллий авиакомпаниямиз фойдаланаётган аксарият самолётларидаги UZBEKISTAN ёзуви фюзелажнинг тепа қисмига эмас, қорин қисмига – эшиклар сатҳидан, самолёт саҳнидан пастда жойлаштирилганидир. (Фақатгина, фойдаланишдан олиб ташланиши мўлжалланаётган Ил-114-100 самолётлари бундан мустасно).
Балким, кимларгадир бу арзимас нарсадек кўринар. Лекин самолётга оддий ёки телескопик трап уланганда UZBEKISTAN ёзуви оёқлар остида қолади. Боз устига, Ватан ёзуви самолёт саҳнига чиққан йўловчиларнинг бошида туриши керак, чамамда, оёқлар остида эмас.
Энг ёмони — миллий авиакомпаниямиз самолётлари рангида бўялган Президент ва ҳукумат самолётларида ҳам худди шу ҳолга дуч келамиз.
Қани, эслаб айтинг-чи, қай мамлакат самолётларида мамлакат номи оёқ остида жойлаштирилган. Ёки қайси мамлакат номини ўзлаштирган миллий авиакомпанияда мамлакат номи эшикдан пастда жойлаштирилган? Ҳадеганда ёдингизга келмаяптия? Келинг, қўшни давлатларникини кўриб чиқайлик. Уларда вазият қанақа экан.
Энг охирида Меркель, Трамп, Путин, Си Жинпинг учадиган учоқларни эътиборингизга ҳавола этамиз ва ундаги ёзувларга эътибор қаратинг.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси янги самолётлар харид қилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Янги самолётларнинг дизайнида ушбу ҳолат эътиборга олинса, нур устига нур бўлар эди. Давлатнинг олий раҳбарларига хизмат қилувчи, хизматини ўтаб бўлган, эски самолётлар ўрнига янгиси, узоқ масофаларга қўнишларсиз парвоз қила оладиган замонавийлари харид қилиниши режалаштирилгандир. Бу ҳолатда ўша самолётларнинг бўялиши ҳам албатта қайта кўриб чиқилиши шарт.
Шуҳрат Шокиржонов тайёрлади.
Мавзуга оид
20:50 / 28.04.2021
Стюардессаларга ўзбек тилида чиройли гапириш талаби қўйилади — Илҳом Маҳкамов
14:14 / 20.04.2021
Uzbekistan Airways 9та давлатга рейсларни ёпади. Улар «норентабел» деб топилган
11:21 / 29.03.2021
«Uzbekistan airways» юклар учун алоҳида ҳақ олмоқда. Компания буни янги тизимга ўтиш дея изоҳлади
18:27 / 19.03.2021