16:45 / 22.03.2018
8417

НАТО бўйича иттифоқчилар Британияга ёрдам таклиф қилишди - Столтенберг

Фото: Reuters

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг маълум қилишича, альянс бўйича иттифоқчилар Буюк Британияга Солсбери шаҳрида юз берган ҳодисани суриштирувдан ўтказиш бўйича ўз ёрдамларини таклиф қилишган.

Бу ҳақда у Чехия бош вазири Андрей Бабиш билан музокаралардан сўнг айтиб ўтди.

«НАТО бўйича иттифоқчилар Солсберида юз берган бу ҳужумни бир ёқадан бош чиқариб қоралашмоқда. Улар айни дамда ўтказилаётган суриштирув жараёнида ўз ёрдамларини таклиф қилишди», - дея Столтенбергнинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна бир давлат россиялик дипломатларни чиқариб юборишга яқин экани хабар қилинганди.

Top