Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига шикоят юборди
Фото: РИА Новости / Кирилл Каллиников
Telegram интернет-мессенжери Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига Россияда хабарларни шифрдан очиш бўйича калитларни беришдан бош тортганлик учун 800 минг рубль миқдорида жарима белгилангани юзасидан шикоят билан чиқди. Бу ҳақда РИА Новости адвокат Павел Чиковга асосан хабар қилмоқда.
"Telegram Messenger компанияси Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига Мешчанск суди қарори устидан шикоят йўллади. Бунда ФХХга фойдаланувчилар хабарларини шифрдан очиш калитларини тақдим этмаганлик учун 800 минг рубль миқдорида жарима белгиланган эди", - дея айтиб ўтди Чиков.
20 март куни Роскомнадзор Telegram мессенжери раҳбариятини фойдаланувчилар хабарларини шифрдан очиш учун керакли бўлган маълумот тақдим этилиши лозимлиги ҳақида огоҳлантирди.
Мессенжер вакилларига талабни бажариш учун 15 кунлик муҳлат берилди. Акс ҳолда сервис Россия ҳудудида блоклаб қўйилиши мумкин.
Мавзуга оид
21:06 / 29.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонда ярим миллиондан кўпроқ одам маъмурий жазога тортилди
15:21 / 27.01.2026
Telegram орқали гиёҳвандлик воситалари савдоси фош этилди
13:35 / 19.01.2026
Telegram’даги APK файл туфайли фуқаро 55 млн сўмдан айрилди
15:27 / 17.01.2026