Жамият | 12:00 / 23.03.2018
5649
1 дақиқада ўқилади

Табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш ҳолатлари камералар орқали қайд этилади

Фото: InfoTel.ca

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида эълон қилинган. Бу ҳақда Norma ёзмоқда.
 
Бугунги кунда амал қилаётган табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш ҳолатлари учун маъмурий жавобгарликни (МЖТКнинг 91-моддаси) жарима санкцияларини тегишли равишда оширган ҳолда аниқлаштириш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, вояга етмаган шахсни чиқиндилар билан муомала қилиш соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб этганлик учун жавобгарликни жорий этиш таклиф қилинди. Бундай хатти-ҳаракатлар учун жарима миқдори ЭКИҲнинг тахминан 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорни ташкил этади.  
 
Бунда маъмурий жавобгарликка тортиш мақсадида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш ҳолатлари техник фото- ва видеовоситалар орқали қайд этилади. Айни пайтда бундай тартиб фақат йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларига нисбатан қўлланмоқда.
 
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид