Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон терма жамоаси Сенегал билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон терма жамоаси Марокаш пойтахти Касабланка шаҳрида Сенегал билан ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Биринчи бўлимнинг 21-дақиқасида Сардор Мирзаевга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг, бош ҳакам Сенегал дарвозаси томон пенальти белгилади. Отабек Шукуров уни аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.
Ўйиннинг 64-дақиқасида Мусса Конате ҳисобни тенглаштирди. У жарима майдони ичида бир неча ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб, яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди.
Беллашув охирида ғалабани илиб кетишимиз мумкин эди. Аммо Марат Бикмаев яқин масофадан кучли зарба йўллаганида, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
Ўртоқлик ўйини
23 март, Касабланка, «Муҳаммад V» стадиони
Сенегал - Ўзбекистон - 1:1 (0:1)
Голлар: Мусса Конате (64) - Отабек Шукуров (21 пен)
Ҳакамлар: Нуриддин Ал-Жаъфарий, Юсуф Мабрук, Мустафо Акеркад, Самир Жуззаз (барчаси Марокаш).
Сенегал: 16.Папе Сейду Ндиайе, 21.Ламин Гассама (18.Исмоила Сарр, 80), 4.Фаллу Диагне, 13.Алфред Ндиайе, 2.Папи Жилабожи, 11.Шейк Ндойе, 24.Ассане Диоусее, 25.Санту Нгом (15.Диафра Сако, 85), 14.Мусса Конате, 19.Бай Умар Ниассе (22.Анри Саве, 66), 27.Папе Суаре (28.Арман Траоре, 75)
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акром Комилов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Акмал Шораҳмедов, Одил Аҳмедов, Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров (Икром Алибоев, 68), Сардор Мирзаев (Жалолиддин Машарипов, 58), Элдор Шомуродов (Сардор Рашидов, 85), Темурхўжа Абдухолиқов (Марат Бикмаев, 68)
Мавзуга оид
20:49 / 07.07.2026
«Динамо» футболчиси Бундеслига клубига ўтиши мумкин
09:41 / 04.07.2026
Каннаваро, ички муҳит, аламли 11 гол ва Роналдуга қарши жанг: Рустам Ашурматов билан эксклюзив суҳбат
23:50 / 01.07.2026
Бош вазир футболчилардан миллий жамоани танқид қилган «диван экспертларини» кечиришни сўради
21:25 / 01.07.2026