Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ дунёда очликдан азият чекаётганлар сонини эълон қилди
Сўнгги икки йил ичида озиқ-овқат маҳсулотларининг етишмаслигидан азият чекаётганлар сони 55%га ошган. Бу ҳақда БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бисли Хавфсизлик кенгаши йиғилишида гапирган.
Бисли хабарига кўра, 2015 йилда 80 миллион нафар инсон очликдан азият чеккан бўлса, 2017 йилда бу рақамлар 124 миллионга яқинлашган.
Бунга сабаб сифатида, инсон қўли билан вужудга келтирилган муаммолар ва табиий офатлар, хусусан Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар ва Африка қитъасида саҳролар ҳудудининг кенгайиши кўрсатилган.
Ижрочи директор барча мамлакатларга мурожаат қилиб, бу сохадаги жорий хавф-хатарларга қарши биргаликда курашиш ва урушларни тўхтатишга чақирган.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026